Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишчи йиғилиши бўлиб ўтди
2019-10-02 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида ишчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда вазир ўринбосарлари, таркибий ҳамда вазирликнинг вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибида ишчи гуруҳининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларига ташрифи якунлари муҳокама қилинди. Тўпланган маълумотлар, инвесторлар ва экспортчилар билан ишлаш натижалари таҳлил қилинди, уларнинг асосида масъул ходимларга алоқадор вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойлардаги ишларни давом эттириш топширилди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Пискент туманини маҳаллалар ва корхоналар кесимида комплекс ривожлантириш бўйича топшириқларнинг бажарилиши, тадбиркорликни рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва истиқболли инвестиция таклифларини жалб қилинган молиялаштириш манбаларига боғлаган ҳолда ишлаб чиқилиши мухокама қилинди.
Алоҳида, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари билан 9 ой якуни бўйича инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ва экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши кўриб чиқилди. Республика бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштиришнинг макроиқтисодий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган параметрларни сўзсиз бажарилиши зарурлиги яна бир бор таъкидланди.
Йиғилиш натижасида масъул раҳбар ва ходимларга қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги