Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бизнес-форум: ҳамкорлик, истиқбол ва самара

2019-10-03 | Иқтисодиёт

Наманганда 1-2 октябрь кунлари Наманган вилояти ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони Бош инвестиция бошқармаси бошлиғи Бадир Муҳаммад Алмуфгай бошчилигидаги “Ajlan & Bros Holding Group”, “Awad Group”, “ELM”, “Al Shanawani”, “Gulf Pioneers” каби ўндан зиёд йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони Молия, Савдо ва инвестициялар ҳамда Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирликларининг юқори мартабали вакилларидан иборат араб делегацияси Наманганга келди.
 
Ташрифнинг биринчи кунида делегация аъзолари вилоятдаги бир қатор қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарида бўлиб, мазкур объектлар фаолияти, эришаётган натижалари мисолида унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, чет эл сармоясини киритиш учун мавжуд имконият ва шароитлар билан бевосита танишди.
 
Форумнинг асосий тадбирлари Тўрақўрғон тумани маданият саройида бўлиб ўтди. Анжуман аввалида меҳмонлар маданият саройи фойесида “Наманганда ишлаб чиқарилган” номи остида ташкил этилган саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишиб, маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонлар билан мулоқотда бўлди.
 
Бизнес-форум аввалида вилоят ҳокими Х.Бозоров хорижлик меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жумладан, чет эл сармоядорлари учун яратилаётган қулай инвестиция муҳити, хорижий инвестиция жалб қилиш борасида вилоятда эришилаётган натижалар ҳамда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ресурслари ҳақида батафсил маълумот берди.
 
– Қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарасини қуйидаги рақамларда ҳам кўриш мумкин, – деди Х.Бозоров. – Вилоятимизга 2017 йилда 7 миллион доллар чет эл сармояси киритилган бўлса, бу рақам ўтган йили 74 миллион долларни ташкил этди. Жорий йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич 200 миллион доллардан ошди. Кейинги йилларда жами 1 миллиард 100 миллион доллардан зиёд чет эл сармояси киритилиб, ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди.
 
– Ушбу форум Ўзбекистонда очиқ иқтисодий сиёсат олиб борилаётганининг ёрқин ифодасидир, – деди Саудия Арабистони Бош инвестиция бошқармаси бошлиғи Бадир Муҳаммад Алмуфгай. – Биз бу анжуманда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган кўплаб шартномалар имзоланишига ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кенгайишига ишонамиз.
 
Форум доирасида Наманган вилояти ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ўртасида B2B ва B2G форматида бўлиб ўтган учрашув якунига кўра, араб ишбилармонлари билан қатор инвестиция шартномалари ва келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
 
Меҳмонлар анжумандан сўнг Ибрат хотира-меъмориал мажмуаси, Султон Увайс Қароний зиёратгоҳини зиёрат қилди.
 

Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться