Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат бўйича давлат вазири Х.Макихара билан учрашув

2019-10-04 | Иқтисодиёт

2 октябрь куни республика ҳукумати делегациясининг ташрифи доирасида Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат бўйича давлат вазири Х.Макихара билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда инвестициявий, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталари фаолиятининг роли таъкидланди: яқинда бўлиб ўтган учрашувларнинг натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ҳаракатлар мувофиқлаштирилди, шунингдек, ҳукуматлараро ўзаро муносабатларни тизимли таъминлаш учун ушбу тузилмалар форматини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида товар айланмаси ҳажмларини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди ва шу муносабат билан савдони тариф ва нотариф тартибга солишни оптималлаштириш, маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаш ва тарғиб қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ўрганилди.

Ушбу контекстда Япония тарафи ўз бозорида Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга, япон стандартларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда, қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот якунида эришилган келишувларни аниқ амалга ошириш бўйича идоралараро қўшма ҳаракатлар режаси тузилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться