Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Халқ Республикаси тижорат вазирининг ўринбосари Юй Цзяньхуа билан учрашув
2019-09-30 | Иқтисодиёт
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларнинг 18-йиғилиши доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Хитой Халқ Республикаси тижорат вазирининг ўринбосари Юй Цзяньхуа билан учрашув ўтказилиб, қатор йўналишлардаги, шу жумладан, инвестиция, савдо, транспорт ва коммуникациялар йўналишларида ҳамкорлик динамикаси мониторинг қилинди.
Хусусан, давлатлар ўртасидаги қийматни ташкил этиш занжирини рағбатлантириш орқали эришиш мумкин бўлган, ташқи бозорларга йўналтирилган кенг турдаги маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаришни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Геология, тўқимачилик, чарм ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги лойиҳалар бўйича мавжуд масалалар, тарифларни тартибга солишни ўзаро оптималлаштириш бўйича истиқболли таклифлар ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ технопаркларини ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш услублари бўйича масалалар алоҳида кўтарилиб, муҳокама қилинди.
Учрашув якуни билан, эришилган келишувларни ва битимларни жадал амалга ошириш ва ўзаро муносабатларни янги механизмларини ўрганиш нуқтаи-назаридан, хамкорликни даражасини ошириш ва янада ривожлантириш босқичлари белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги