Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми ("МОЭИФ-2019") ўз ишини якунлади

2019-09-23 | Иқтисодиёт

Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари ўтказилган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми ("МОЭИФ-2019") якунланди.

У Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки ҳамда ҳамкорлик орқали ривожланишга кўмаклашиш мақсадида бирлашган 11 та мамлакат ва шериклар билан биргаликда МОЭИФ мақоми остида ташкил қилинди.

Форумнинг иккинчи куни, 21 сентябрда 2-сессияси мавзуси “Қандай қилиб Марказий Осиёда энергетик ўтишни (муқобил энергия манбаларига ўтишни) даромадли бизнесга айлантириш мумкин?” деб номланди. Ушбу мавзу бўйича ОТБнинг энергетик сектори бўйича гуруҳи, Германия Энергетика агентлиги маърузалари тингланди. Шунингдек, "Power China International Group Limited", «KB Global Investments», ACWA компаниялари раҳбарияти аъзолари, Вена шаҳри мэрининг собиқ ўринбосари иштирокида подиумли мунозара ўтказилди.

“Ўтиш даврида таваккалчиликлар ва даромадларн тенглаштириш” деб номланган учинчи сессияда эса АБТ ва газни экспорт қилувчи мамлакатлар форуми котибияти раҳбарияти аъзолари нутқлари тингланди.

Подиумли мунозаралар юристлар, банкирлар, халқаро молиявий ташкилотлари, суғурта компаниялари ва ҳукуматлар вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда «Bayat Group», «Ghazanfar Group», «Самрук-Энерго», «Sapphire Group» компаниялари, Қозоғистон энергетика биржаси раҳбарияти аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

4- сессия «Келажакка марҳамат – энергетик секторда минтақавий стартаплар ва инновацион бизнес-моделлар” мавзуига бағишланди. Мавзу юзасидан «Power Ledger» ва «Next Kraftwerke GmbH» компаниялари раҳбарияти вакиллари сўзга чиқди.

Шунингдек, минтақавий стартапларнинг «TedTalk» форматидаги тақдимотлари, овоз бериш ва энг яхши стартаплар муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Биз қандай йўл тутамиз – Бизнес юритишнинг умумий минтақавий усуллари ва таомиллари” мавзуси 5-сессияда таҳлил этилди. Мавзу доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари сўзга чиқди.

Сўнгра подиумли мунозарада турли Савдо палаталари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этиб, Марказий Осиёда қандай қилиб муваффақиятли бизнесни йўлга қўйгани ҳақида сўзлаб берди. Улар орасида «General Electric» компаниясининг  Марказий Осиё Озарбайжон минтақаси бўйича бош директори ҳамда “Америка савдо палатасининг” (AmCham) Қозоғистондаги ваколатхонаси ижрочи директори ҳам бор эди.

Форумнинг иккинчи кунига Ўзбекистон Ҳукумати вакили ва Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича энергетика департаменти директори якун ясади. 

Шуни қўшимча қилиш керакки, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастури 2001 йилда Осиё тараққиёт банки ташаббусига кўра ташкил қилинган.

МОМИҲ дастури ривожланиш бўйича бир қатор мамлакатлар ва шериклар ҳамкорлиги бўлиб, улар орқали ривожланишни илгари суриш мақсадида бирга иш олиб боради, жадал иқтисодий ривожланиш ва умумий фаровонликни оширишга хизмат қилади. Шерик мамлакатлар қаторига Озарбайжон, Афғонистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, ХХР, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мўғулистон киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться