Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"DP World" компаниясининг раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтди

2019-09-24 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси дунёнинг 31 та мамлакатида 60 та фаолият юритаётган ва 11 та – қурилаётган терминалларга эга йирик порт операторидан бўлган "DP World" офисига ташриф буюрди.

Компания ижрочи директори Султон Аҳмад бин Сулайем билан ўтказилган музокаралар давомида Навоий вилоятида халқаро логистика соҳасида йирик қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Амирликлик хамкорлар Ўзбекистон қулай географик жойлашуви ва ривожланган транспорт коммуникациялар тармоғи туфайли Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий транспорт соҳасида фойдаланилмай қолган кенг имкониятларга эга бўлгани ва ушбу лойиҳа устувор равишда кўриб чиқилиши ва ўрганилишини билдириб ўтдилар.

Учрашув якунида тарафлар лойиҳанинг тўлиқ концепциясини ва уни молиялаштириш вариантларини тезкорлик билан қайта ишлаш ва ўзаро келишиш ҳамда ушбу жараёнлардан сўнг мазкур йўналишда кейинги босқичларга ўтиш мумкинлиги борасида муросага келдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться