Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришилди

2019-09-24 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 22 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Хитойнинг “Lioaning Lide" корпорацияси билан ҳамкорликда шамол электр стансиясини қуриш борасидаги лойиҳани амалга ошириш доирасида шамол кучини ўлчашга мўлжалланган мачтани ўрнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ишлаб чиқариш қуввати 1,5 минг МВтга тенг. Ҳокимлик томонидан 6 минг га ер ажратиб берилди. Лойиҳанинг 3 босқичда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда 200 МВт қувватли электр стансиясини қуриш учун 240 млн. доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб қилиш белгиланган.

Маросимда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, “Lioaning Lide" президенти Чжан Юлиан, Ўзбекистоннинг алоқадор валирлик ва идоралари вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими ўз нутқида алоқадор идоралар раҳбарларига, жумладан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Хитойдаги Элчихонасига “Lioaning Lide" корпорацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мазкур лойиҳани амалга оширишда фаол кўмаклашгани учун миннатдорчилик изҳор этди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва чет эл бизнес доиралари билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш учун қулай шароитлар яратилаётганини қайд этдилар.

Хитойнинг “Lioaning Lide" корпорацияси президенти Чжан Юлиан ўз компаниясининг келажакда ҳам илғор халқаро тажриба ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш ва амалга ошириш учун интилишини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться