Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади

2019-09-26 | Иқтисодиёт

26 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистонда илк бор Profi Training бизнес мактаби, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Молия вазирлиги ҳамкорлигида «Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади.

Конференцияда стартапчилар, бизнес вакиллари, тадбиркорлар, молиячилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, юристлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

Тадбирда спикерлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Авазбек Муллажонов, Profi Training бизнес мактаби директори Татьяна Шалунова, Қозоғистоннинг АССА (Сертификатланган Бухгалтерлар Уюшмаси) вакиллари чиқишди.

Кун давомида Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц “Инновацион маданият – инвестиция салоҳиятини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзуси билан чиқади.

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться