Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Франция делегацияси билан учрашув ўтказилди

2019-09-19 | Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокими Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскал Лоро ва Франция элчиси Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция азалдан дўст ва ҳамкор давлатлардир. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар тарихи Ўзбекистон ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли карвонлари Европа бўйлаб қатнаган даврларга бориб тақалади. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокими ўзаро ҳамкорликда муносабатларни ривожлантириш борасида қатор таклифларни билдирди. Хусусан, Европа давлатлари ичида дастлаб Франция фуқаролари учун визасиз режим жорий қилингани, 2018 йилда юртимизда ушбу давлатдан 13 мингдан ортиқ сайёҳ келганига эътибор қаратиб, бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканлигини билдирди. Шунингдек, мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган шароит, қулайлик ва имтиёзларга тўхталиб, Франциянинг тадбиркорлари билан алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида сўз юритди. Шунингдек, Европадаги таълим стандартлари ва сифати юқорилигини таъкидлаган ҳолда Тошкентда Франциядаги олий таълим даргоҳларининг филиалларини очиш, жумладан, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган университетни ташкил қилиш таклифини билдирди.

Ўз навбатида Франция томони самимий қабул ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий, туризм, маданият ва таълим каби қатор соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясини 4 октябрь куни Францияда ўтказиладиган «Top Resa-2019» халқаро туристик ярмаркада иштирок этишга таклиф қилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться