Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

2019-10-03 | Технологиялар

2019 йилнинг 3 октябр куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Япониянинг Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) компанияси раҳбари Нобуюки Кавабата билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан асосий мақсад Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Япониядаги ташрифи 2019 йил 5 октябргача давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться