Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳияти ривожланишининг имкониятлари ўрганилмоқда

2021-01-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мувофиқлаштируви остида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Ишчи гуруҳи таркибига вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари киритилган бўлиб, уларнинг вазифаси вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги саноат корхоналарининг жорий ҳолатини жойларга чиқиш ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали чуқур таҳлил этиш, шунингдек, инвестиция ва ишлаб чиқариш фаолиятини кучайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича вилоят шаҳар ва туманлари ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Унда Ишчи гуруҳи фаолиятининг устувор йўналишлари, ишлаш ва идоралараро ҳамкорлик тамойиллари белгиланиб олинди, шунингдек, алоҳида вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда хомашёни чуқур қайта ишлашни ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўзда тутган янги юқори рентабеллик саноат корхоналарини яратишга урғу берган ҳолда, ҳудуднинг инвестициявий ва саноат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши сабабларини таҳлил қилиш ва уни қайта тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда, пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар туфайли ишлаб чиқариш кўламини қисқартирган ёки ўз фаолиятини тўхтатган корхоналарни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қолаверса, бўш ер участкалари, бинолар ва иншоотлардан оқилона фойдаланиш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим имкониятлар мавжудлиги қайд этилди – масъул раҳбарларга лойиҳалар ташаббускорларини, молиялаштириш манбаларини ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ҳар бир объектдан фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш топширилди.

Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳига юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча кўрсатмалар берилди. Гуруҳ жорий ҳафтада ўз фаолиятини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться