Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш механизмлари муҳокама қилинди

2020-12-14 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи ди Майо билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб кун тартибини ҳамда мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ишбилармонликда эришилган шериклик самарадорлиги ва ўсиш суръатларига ижобий баҳо берилди - Италия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштироки, шунингдек Италия бизнеси вакилларининг қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётганлиги қайд этилди.

Хусусан, Италиянинг “Danieli” компанияси Тошкент металлургия заводини қуриш ва жиҳозлашда иштирок этиб, ҳозирги вақтда Бекобод шаҳрида қуйма-прокат мажмуасини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида “Opera” компанияси иштирокида заъфарон ўстириш бўйича плантация яратилмоқда, қурилиш материаллари соҳасида эса “Italmatec” компанияси билан ҳамкорликда мармар, гранит ва оҳактошдан панеллар ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, икки мамлакат иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги йирик саноат ишлаб чиқаришини яратишга қаратилган қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шароит яратаётгани таъкидланди. Кимё ва нефть-кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.

Икки томонлама бизнес шерикликни чуқурлаштириш, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон миссияларининг ўзаро ташрифлари ва ишбилармон доиралар иштирокида қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди.

Инновациялар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболларига тўхталиб ўтилди – томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Италиянинг Миллий инновация жамғармаси ўртасида ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини, ва, хусусан, Ўзбекистонда ёшлар “стартапларини” қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастурни бошлаб юбориш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Музокаралар якунида томонлар мулоқот давомида муҳокама қилинган барча йўналишларда натижадор ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирларга ўзларининг икки томонлама содиқлигини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться