Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди

2020-12-20 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 декабрь куни видеоконференция шаклида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотларининг виртуал тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамда Канаданинг Евросиё ва Россиядаги ишбилармонлик ассоциациясининг Миллий директорлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Тақдимотда АҚШ ва Канаданинг 100га яқин энг йирик компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тақдимотнинг очилиш маросимида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси К. Лэмм, Канаданинг Евросиё ва Россиядаги ишбилармонлик ассоциациясининг Миллий директорлар кенгаши раиси Дж. Бретон ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов сўзга чиқди.

Америка ва Канада бозорларига ички экспортбоп маҳсулотлар ва ўзбек брендларини илгари суришга қаратилган тадбир давомида хорижий тадбиркорларга Ўзбекистоннинг экспорт ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилди. Ўзбекистон тармоқ вазирлик ва идоралари раҳбарлари ва экспертлари Америка ва Канада иштирокчиларини тўқимачилик, чарм-пойабзал, вино ишлаб чиқариш саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳаларининг сифатли ва экспортбоп маҳсулотларининг кенгайтирилган ассортименти билан таништирди.

Тадбир иштирокчилари ўзаро манфаатли савдо битимларини тузишни назарда тутган ҳолда тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

Маълумот учун: жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси 259,3 млн долларни, Канада билан эса – 141,1 млн долларни ташкил этди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Америка капитали иштирокидаги 266та корхона ва Канада инвестициялари иштирокидаги 40та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться