Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А. Пинна билан учрашув бўлиб ўтди

2020-12-25 | Иқтисодиёт

Шу йилнинг 24 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси А.Пинна билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик соҳасида ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан нефть-газ, энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва машинасозлик соҳалари ҳамда Италиянинг йирик компанияларини Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Хорижий томон Ўзбекистонга Европа Иттифоқи мамлакатларига 6 мингдан ортиқ товар маҳсулотларини божсиз экспорт қилиш имконини берадиган ("GSP+") Преференциялар бош тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олишда ҳамда ЕИ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномаси (КШҲБ) имзоланишида ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Италия томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши доирасида Ўзбекистонга ҳар томонлама кўмак беришга содиқлигини қайд этди.

Томонларнинг ҳудудлараро шерикликни ривожлантиришга бўлган қизиқиши алоҳида таъкидланди–тегишли таклифлар тилга олинди ва Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти билан Италия Республикасининг Ломбардия вилояти ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича кейинги ишлар белгилаб олинди.

Кун тартиби доирасида томонлар бир қатор режалаштирилган икки томонлама тадбирлар ҳақида, жумладан, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Италия Ҳукуматлараро ишчи гуруҳи (ҲИГ)нинг еттинчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.

Шу билан бирга, тадбир якунида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳалар амалга оширилишини мунтазам муҳокама қилиб бориш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться