Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амирликларнинг “Масдар” компанияси Ўзбекистон Республикасида илк қуёш электр станциясини қуриш учун кредит битимларини имзолади

2020-12-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Навоий вилоятида қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 100 млн доллардан ортиқ кредит битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Унга кўра Амирликлар компанияси Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкларидан қарз олиб лойиҳани амалга оширади.

Амирликлар компанияси қуёш электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш учун хорижий инвесторни танлаш бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўтказилган кимошди савдосининг ғолиби бўлди. Masdar бир кВт.с учун 2.67 АҚШ центи миқдорида дунёда энг паст тарифлардан бирини таклиф қилди. 2019 йилнинг ноябрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан имзоланган инвестициявий битимга кўра, Masdar компанияси ўз зиммасига қуёш электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ҳамда 25 йил давомида ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни олган эди.

Қуёш электр станцияси 2021 йилнинг август ойида ишга туширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат энергия балансини диверсификация қилиш, жумладан, 2030 йилга бориб Республикада қуёш энергетикаси иншоотларининг умумий қувватини 5 ГВтга етказишга йўналтирилган дастурнинг бир қисмидир.

Masdar компанияси лойиҳага 100 млн доллардан ортиқ миқдорда тўғридан-тўғри инвестициялар киритади ва қурилиш босқичида 150та иш ўрни яратади, қуёш электр станциясининг ишга туширилиши эса йилига 260 млн кВт.с миқдорида электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Қайта тикланадиган энергия манбаларининг жорий этилиши электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган табиий газ ҳажмини (йилига 175 млн куб метргача) камайтиришга, шунингдек, атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради (йилига 1,1 млн тоннагача).

Masdar компанияси Абу-Даби ҳукуматининг “Mubadala Investment Company”нинг шўъба корхонаси ва дунёнинг қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқарувчи етакчи халқаро компанияларидан биридир. Компания томонидан амалга оширилган инвестициявий лойиҳалар портфели қайта тикланадиган манбалардан қуввати 4000 МВтдан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқарадиган иншоотларни ўз ичига олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться