Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди

2020-12-23 | Иқтисодиёт

Давлат активларини бошқариш агентлиги Осиё тараққиёт банки ва хорижий экспертлар (ОТБ) билан ҳамкорликда илғор хориж тажрибасига асосланган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқди. 

Агентлик мазкур баҳолаш мезонларини давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига татбиқ этиш ва амалиётда синаб кўриш  мақсадида давлат иштирокидаги 10 та корхонани саралаб олди.

Шу билан бирга, жорий йил 18 декабрь санасида ОТБ экспертлари томонидан ўқув тренинг ташкил этилиб, унда халқаро эксперт Р.Фредерик истиқболли хориж тажрибаси асосида ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари механизми ва ундан фойдаланиш йўллари юзасидан атрофлича тушунтириш берди.

Тадбирда Агентлик вакиллари томонидан баҳолаш мезонларини қўллаш саралаб олинган дастлабки давлат корхоналарининг корпоратив бошқарувини ривожлантиришда яхши самара берса, келгусида мазкур мезонларни қўллаш барча давлат корхоналарига татбиқ этилиши таъкидланди.

Тренинг сўнгида иштирокчилар корпоратив бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари ўз  самарасини беришига қатъий ишонч билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться