Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди.

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Сўнгги йилларда, Ўзбекистонда мактабгача таълим сохасида улкан ислохотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган мазкур чора-тадбирлар унинг нафақат таркибини, балки структурасини хам ўзгартирди.

Тошкентдаги Инҳа университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар тўғрисида маълумот берилди

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш” мавзусида матбуот анжуман ташкил этилди.

Тошкент вилояти ҳокими 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди

06.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Янги 2021-2022 ўқув йили расман бугун – 6 сентябрь куни бошланди.

Биринчи МДҲ мамлакатлари спорт ўйинларига расмий старт берилди

06.09.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқимиз маънавий қудратининг манбаи

31.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

31.08.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ректор ва талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда талабалар тўғридан-тўғри турли мавзуларда саволлар бериш имкониятига эга бўлдилар.

Биринчи МДҲ ўйинларига тайёргарлик авжида

31.08.2021МДҲМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги вакиллари ўртасида илк бор спорт ўйинлари ташкил этилади. Унда МДҲга аъзо 10 та (Россия, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) давлатдан жами 2 000 нафар иштирокчи (шундан 1 500 нафари спортчи) иштирок этиши кутилмоқда. Спортчиларнинг ёши 14 дан 23 гача бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Энг яхши боксчи, энг яхши ҳакам ёхуд Осиё чемпионати бенефисимизга айланди

31.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўсмирларимиз ортидан ёшлар жамоамиз ҳам уни муваффақиятли якунлай олди.

«АрМИ–2021»: «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасида Ўзбекистон чемпион

31.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг сўнгги шарти — “Жамоавий биринчилик” беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўсмир боксчиларимиз қитъада тенгсиз

30.08.2021СпортМанба: ЎзА

Дубай шаҳрида 10 кун мобайнида бокс бўйича ёшлар ва қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг ўсмирлар кесимидаги баҳсларнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Самарқанд ёш тадбиркорлар маконига айланади

26.08.2021ЁшларМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда Самарқанд вилоятида ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада вилоятда ўзига хос тажриба яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея спорт илмий тадқиқотлари йўналишида ҳамкорлик қилади

26.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган видеомулоқотда таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида янги ташкил этиладиган хўжалик субъектлари учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизимининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарорни имзолади. (ПҚ-5228-сон 23.08.2021)

Азиз Абдуҳакимов: “Халқимизнинг маънавий-маданий хазинасини ўз эгасига етказиш - барчамизнинг пировард мақсадимиз”

26.08.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистонга қайтарилган XIII-XIX асрларга оид қимматбаҳо маданий бойликларни Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармасига топшириш маросими бўлиб ўтди.

ДСҚ ходимлари CISCO CCNA v.7.0 сертификатлаш курсини тамомлади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органларида рақамлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мерган ёшларимиз илк бор Жаҳон кубогида иштирок этишади

26.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

26 августдан 6 сентябрга қадар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида стенддан ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.

“Рақамли авлод онлайн оромгоҳи – 2021” бўлиб ўтмоқда

25.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ахборот-технологияларига ихтисослаштирилган мактабда “Рақамли авлод онлайн оромгоҳи-2021” бўлиб ўтмоқда.

Уч нафар пара-сузувчимиз олтин медаллар учун баҳс олиб боришади

25.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди. Маълум қилганимиздек, дастлабки кунда 5 нафар пара-сузувчимиз стартга чиқди.

Поло спортида яна бир клуб ташкил этилди

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Юртимизда поло спорти тобора оммалашиб бормоқда. Буни мазкур спорт тури бўйича ташкил этилаётган янги клублар фаолиятидан англаб олиш мумкин.

Қашқадарё вилоятида стартап лойиҳалар танлови ўтказилади

24.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ўртасида Қашқадарё вилоятида стартап лойиҳаларини молиялаштириш бўйича танлов ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.