Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўсмир боксчиларимиз қитъада тенгсиз

2021-08-30 | Спорт

Дубай шаҳрида 10 кун мобайнида бокс бўйича ёшлар ва қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг ўсмирлар кесимидаги баҳсларнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Қувонарлиси, муросасиз жанглар натижасига кўра, ўзбекистонлик умидли ўсмир боксчилар жами 11 медаль, яъни 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида қитъада тенгсиз эканликларини намойиш қилди. Вакилларимиздан кейинги поғоналарни эса Қозоғистон, Ҳиндистон ва эронлик боксчилар эгаллади.  

 Осиё қитъасининг 18 давлатидан ёш чарм қўлқоп усталари қатнашган ўсмирлар ўртасидаги жанглар натижасига биноан, Ўзбекитон терма жамоаси аъзоларидан Ҳожиакбар Маҳмудов (50 кг), Жавоҳир Умматалиев (60 кг), Лазизбек Тўлқинов (63 кг), Фазлиддин Эркинбоев (66 кг), Шавкатжон Болтаев (70 кг), Сардорбек Турсунов (81 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Абдуллоҳ Мадаминов, Мироншох Норқосимов, Далержон Бозоров, Мизроб Некбоев кумуш ва Бахтиёр Яхшибоев ўз вазнида бронзали бўлди. Чемпионат Низомига асосан 1-ўринлар 6000 АҚШ доллари, кумуш ва бронза медаллари эгалари эса 3000 ҳамда 1500 доллар мукофотига эга бўлди.  

 Ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг финал мусобақалари бугун бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, ёшлар ҳам ўсмирлар эришган муваффақиятни қайд этиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига муносиб тўёна билан қитъа биринчилигига ўзига хос чиройли якун ясайди.

Манба: ЎзА

Поделиться