Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Тошкент шаҳар Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича меморандум имзоланди

24.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар.

Бугун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига старт берилади

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Яна бир неча соатдан сўнг Токио шаҳрида ХVI Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланади. Айни пайтда терма жамоамиз мазкур тадбирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

4 нафар самбочимиз FIAS Президенти кубогида олтин медаль учун кураш олиб боришди

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Хабар бериб ўтганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун мусобақа ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди.

Online Digital Camp – “Рақамли авлод onlayn оромгоҳи – 2021” лойиҳаси ўтказилади

24.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Мазкур йирик тадбирнинг асосий мақсади бутун Ўзбекистон ёшларнинг замонавий ахборот технологиялар ҳақида билимларини ошириш ва зарур кўникмаларига ўргатиш ҳамда АКТ соҳасидаги жараёнларига кенг жалб қилишдан иборатдир.

“АрМИ–2021”: “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасини Ўзбекистон жамоаси рекордларни янгилаш билан бошлади

24.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета”нинг “Шахсий маҳорат” беллашувлари бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

23.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва алоқа соҳаси ташкилотлари ходимлари Марғилон шаҳридаги 1 сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди.

Паралимпиячиларимиз Токиога тантанали кузатилди

23.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида делегациямиз аъзоларини Токио шаҳрига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

MEDIACAMP: Бўстонлиқда бўлажак журналист ва блогерлар учун уч кунлик семинар-тренинглар ўтказилди

20.08.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Журналистка ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “MEDIACAMP” лойиҳаси ташкил этилди.

Байрамга муносиб туҳфа

20.08.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Мудофаа вазирлигининг Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида замонавий тарғибот воситалари асосида жиҳозланган ва янгидан қуриб битказилган биноларнинг фойдаланишга топширилиши ҳамда ўқувчи ёшларга мудофаа вазири совғасини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Самбочиларимиз FIAS президенти кубогида қатнашиш учун Россияга йўл олишди

20.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

21-23 август кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича нуфузли халқаро турнир ташкил этилади. Халқаро самбо федерацияси (FIAS) президенти кубоги учун ўтказиладиган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади.

“Ўзбектелеком” АК ва Тошкентдаги Амитй университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

19.08.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбектелеком” АК ва Тошкентдаги Amity​ университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

"Меҳр дафтари"га кимлар киритилади?

19.08.2021ЖамиятМанба: ЎзА

“Меҳр дафтари” тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

Паралимпиячиларимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига рекорд даражада йўлланмалар қўлга киритишди

19.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўзбекистонлик паралимпиячилар спортимиз тарихида янги саҳифа очишни ҳозирданоқ бошлаб юборишди десак, асло муболаға бўлмайди. Боиси, Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ йўлланмаларни қўлга киритишди.

Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини коррекцион, педагогик ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш дастурини амалга ошириш жараёни

18.08.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Тадбирнинг асосий мақсади дастурнинг 1-босқичини амалга оширишдир, яъни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг 17 та КТИМТТ учун сотиб олинган махсус ускуналар билан жихозлаш.

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5 сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчиларини саломатлик ҳолати юзасидан кунлик маълумот

18.08.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги юзасидан (2021 йилнинг 17 август ҳолатига)  қуйидагиларни маълум қилади

Спортчиларимизнинг саломатлиги ҳар нарсадан муҳим

18.08.2021СпортМанба: ЎзА

Бугун Кениянинг Найроби шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди.

Буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди

18.08.2021ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Буxоро шаҳрида банд бўлмаган аҳолига xизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази ўз фаолиятини бошлади. 

Эндиликда эмланганликни тасдиқловчи сертификатни электрон тарзда олиш мумкин

18.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда Ягона портал орқали “Коронавирусга қарши эмлаш” учун  электрон тарзда навбатга туриш билан бирга, эмлаш тўлиқ якунлангач тегишли сертификатни юклаб олиш мумкин.

Сакен Полатов Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари билан учрашув ўтказди

17.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Токио-2020 Олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Демак, бизда янги цикл бошланди. Олимпиада якунига етгач, ўз-ўзидан навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик бошлаб юборилди. Ўзбек боксчиларини олдинда кўплаб мусобақалар кутиб турибди.

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ахборот технологиялари бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилди

17.08.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

ТАТУнинг  Нукус филиали жамоаси  томонидан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида “Футуре Муйнак” ўқув-амалиёт маркази очилиб,  ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди.