Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уч нафар пара-сузувчимиз олтин медаллар учун баҳс олиб боришади

2021-08-25 | Спорт

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди. Маълум қилганимиздек, дастлабки кунда 5 нафар пара-сузувчимиз стартга чиқди.

Дастлаб эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсида Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёллар ўртасида худди шу йўналишда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова (барчаси S13) саралаш баҳсида стартга чиқишди.

Қувонарлиси, Ислам Асланов ўз гуруҳида 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни банд қилди. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Шохсанамхон Тошпўлатова ҳам саралашда 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди. Афсуски, Нигорахон Мирзохидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олишмади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться