Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мерган ёшларимиз илк бор Жаҳон кубогида иштирок этишади

2021-08-26 | Спорт

26 августдан 6 сентябрга қадар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида стенддан ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.

Мусобақада қатнашадиган мерганларимиз бугун Қозоғистонга йўл олишди. Таркибга 7 нафар спортчи ва 2 мураббий жалб қилинган. Жаҳон кубогининг мазкур босқичида 220 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Жамоамиз қуйидаги йўналишда иштирок этади:

Трап, қизлар:
Милина Ражабова

Трап, йигитлар:
Шоҳруҳ Садиров
Нусратилло Қодиров
Азамат Қаюмов

Скит:
Данил Жалнин
Беҳруз Шарапов
Эрнест Сеттаров

Қайд этиш жоиз, ушбу спорт тури тарихида илк бор трап йўналишининг аралаш жамоавий дастурида иштирок этамиз. Вакилларимиз орасида энг кичик спортчи 13 ёшли Азамат Қаюмов бўлади. Яна бир аҳамиятли томони, стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ёшлар тоифасида биринчи бор Жаҳон кубогида иштирок этишади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться