Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Марғилонда АҚШнинг Вебстер университети филиали очилади

08.10.2021Таълим Манба: ЎзА

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университети президенти, доктор Джулиан Шустер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Sturgeon Capital” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

07.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2021 йил 7 октябрьда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Sturgeon Capital” Ltd инвеститсион компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув университет ректори, ходимлари, ҳамда “Sturgeon Capital” томонидан бир йиллик таълим гранти олган Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 3  босқич талабаси  Малика Курмаева иштирокида бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ушбу компания гендер тенглиги ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

07.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди.  Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, туманнинг устоз-мураббийлари шунингдек, ўқувчи-ёшлар қатнашди.

“Save Aral-2021” Зарафшонда

07.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Кеча Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида “Save Aral-2021” оммавий югуриш марафони ўтказилди. Қуйида ушбу спорт тадбиридан фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида янги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

07.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Фарғона вилояти  Қўштепа туманида янги  Рақамли технологиялар ўқув маркази  очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Ипотека-банк” ўртасида меморандум имзоланди

06.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ушбу меморандумнинг мақсади томонлар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, ахборот технологиялари соҳасида энг яхши халқаро тажрибани ўрганиш ва амалга ошириш, ҳамда кадрлар тайёрлаш сифатини оширишдан иборатдир.

IT Park томонидан эшитиш қобилияти чекланган болалар учун IT курслар ташкил қилинди

06.10.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эшитиш қобилияти чекланган болалар учун таълим лойиҳаси доирасида Тошкентдаги янги ИТ Парк филиалида биринчи дарс бўлиб ўтди.  Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болалар учун ахборот технологиялари соҳасида сифатли ва арзон таълим бериш мақсадида IT Park ташаббуси билан Халқаро электр алоқаси иттифоқи билан биргаликда амалга оширилди. 

Халқ таълими Вазирлигида БАА элчиси билан таълимдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

06.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Саид Матар Ал Кезми билан учрашди. Учрашув аввалида икки мамлакат ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзусида сўз борди. Вазир элчига таълим соҳасидаги ҳамкорлик хусусан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини Ўзбекистон мактабларида муваффақиятли амалга оширишдаги кўмагини алоҳида таъкидлаб, миннатдорлик билдирди.

Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилди

06.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Тадбирда “Реал Мадрид”нинг яқин ўтмишдаги машҳур футболчиси Алваро Арбелоа иштирок этди.

Дзюдочиларимиз Тожикистон Президенти кубогида 5 та медал қўлга киритишди

06.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Шу йил 2-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа ўтказилди. Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Биринчи кунги беллашувларда  -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Дилшодбек Ёьлдошев олтин медалга сазовор бўлганди. 

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида тренинглар бошланди.

06.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 октябридан 29 октябрига қадар Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида болага йўналтирилган таълим ёндашувини жорий этиш” мавзусида тренинглар бошланди.

Франциянинг етакчи университетлари билан алоқалар ривожлантирилмоқда

05.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг Маданият ва таълим бўйича маслаҳатчиси Лоран Ориол "Ипак йўли" халқаро туризм университетига ташриф буюрди.

Олимпиада чемпиони самарқандлик ёшлар билан учрашди

05.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Спортнинг оғир атлетика тури бўйича -109 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев Самарқанд Олимпия захиралари коллежи спортчилари билан учрашди. Учрашув давомида номдор спортчимиз ўзининг Олимпиада чемпионлиги сари босиб ўтган йўли, тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

05.10.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Жиззах вилояти мактабларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

04.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жиззах вилояти Зарбдор тумани чекка ҳудудларида жойлашган мактаб ўқувчиларига IT-марказ ходимлари томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида тушунчалар берилди.

Урал давлат тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида овоз беради

04.10.2021СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Урал давлат тиббиёт университетида Наманган давлат университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “икки диплом” дастури асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида IT ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

04.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани IT-марказининг очилиш маросими ўтказилди.  Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Хўжайли тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, туманнинг устоз-мураббийлари шунингдек, ўқувчи-ёшлари қатнашишди.

AGMK волейболчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиш учун Таиландга жўнаб кетди

04.10.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу йилнинг 8-15 октябрь кунлари Таиланднинг Нахон Ратчасима шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Унда Ўзбекистон чемпиони сифатида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг AGMK жамоаси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловининг яримфинал босқичи бўлиб ўтмоқда

30.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббус лойиҳаси офиси томонидан ташкиллаштирилган Республика бўйлаб «Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловининг яримфинал босқичи бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятида ўқитувчилар “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича тақдирландилар

30.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг  30 сентябрь куни Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарямаси ҳамда IТ-Парк Жиззах филиали ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.