Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Тошкент шаҳридаги Amity университетида “Orientation Day” бўлиб ўтди

16.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Унда талабалар Университетнинг 2021-2022 ўқув йили дастури ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш билан бир қаторда, Университет тарихи, унинг асосчилари ва ички тартиб низомлари билан танишишди.

Хоразм вилояти ёшлари учун инкубация ва акселерация дастури ишга туширилмоқда

15.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Park ҳамда  ТАТУ Урганч филиали ҳамкорликда Хоразм вилоятидаги стартап ғояси бўлган ёшлар учун инкубация  ва акселерация дастури ишга туширилди. Ушбу дастур мутлақо бепул ва 2 ой давом этади. Унда сиз ўз ғоянгизни ривижлантириш ва уни муваффақиятли ишга тушириш учун тайёрлаш имкониятига эга бўласиз.

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди

15.09.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу йилнинг 17-25 сентябрь кунлари юртимиз яшил майдонларида футбол бўйича аёллар ўртасида Осиё кубоги саралаш баҳслари ўтказилади. Мазкур турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бўлажак мусобақага тайёргарликни қизғин давом эттиришмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг совриндорларига уй совға қилди

15.09.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов қатнашиб, барча Олимпиячиларимизни эришилган муваффақият билан қутлаб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

15.09.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Меморандум ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамолликка интилиш, жисмонан етук, кучли ва шижоатли ходимларни тайёрлаш ҳамда профессионал ва ҳаваскор спортчилар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш каби мақсадларга хизмат қилади.

Тошкентда I МДҲ ўйинлари қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди, уларга Президент совғалари топширилди

14.09.2021МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Хабарингиз бор, шу йилнинг 4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилди

Баҳодир Жалолов: “Сизларнинг орангиздан ҳам қайси соҳада бўлмасин машҳур инсонлар, Ватанимизни дунёга танитадиган спортчилар чиқишига ишонаман”

14.09.2021ЁшларМанба: ЎзА

Жиззах вилоятида бўлиб ўтган “Чемпионлар ва ёшлар учрашуви”да бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ёшлар билан учрашди.

Велоспорт: Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иштирок этди

14.09.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Шу йил 9-12 сентябрь кунлари Колумбияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

14.09.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларга мувофиқ Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт объектлари ва иншоотлари ҳолатини яхшилаш, ташриф буюрувчилар ва имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар ҳамда "тўсиқсиз муҳит" яратиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама этилди.

МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси мусобақани 91 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади

13.09.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ёшлар таълим-тарбияси сифатини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

11.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 сентябрь куни ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 30 Йиллигини Нишонлаш Арафасида Қибрай Туманидаги Имконияти Чекланган Болалар Учун Ихтисослаштирилган Бинода Хайрия Тадбири Доирасида Муассаса Болаларига “Супер Лео” Китоблари Топширилди

09.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Мустақиллигимизнинг 30 Йиллигини Нишонлаш Арафасида Қибрай Туманидаги Имконияти Чекланган Болалар Учун Ихтисослаштирилган Бинода Хайрия Тадбири Доирасида Муассаса Болаларига “Super leo” Китоблари Топширилди

Олима аёллар фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

09.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида 8 сентябрь куни хотин-қизларнинг илмий фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда республикада мавжуд барча олий таълим муассасаларнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, олима аёллар, ёш тадқиқотчи ва докторантлар иштирок этишди.

Самбочиларимизнинг Минскдаги муваффақияти

08.09.2021СпортМанба: ЎзА

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилди. Унда ўзбекистонлик уч нафар самбочи иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.

Бухоро вилояти Олот туманида информатика ва ахборот технологиялари бўйича ихтисослаштирилган мактаб очилди

08.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўқувчиларга ахборот технологиялари ва компютерда дастурлаш асосларининг чуқур ўргатилишини ташкил этиш мақсадида, Бухоро вилояти Олот туманидаги 1 сон умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди

08.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2021 йилнинг 7 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, халқаро мутахассислар ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари экспертлари иштирокида “COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди. Конференция офлайн ва онлайн шаклда ўтказилди.

Жиззах вилоятида ИТ-соҳасидаги стартап лойиҳалар молиялаштирилди

08.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Сўнги йилларда юртимизда ИТ-соҳасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. ИТ-соҳасида узлуксиз таълим тизими йўлга қўйилиб, ёшларни ИТ-соҳасига қизиқтириш ва бу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси Times Higher Education томонидан эътироф этилди

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг агентлиги – Times Higher Education томонидан дунёнинг етакчи университетлари рейтинги эълон қилинди.

Токио-2020: Ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган матонатли спортчилар Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди

07.09.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкент аэропортида Токио Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган матонатли спортчилар тантанали кутиб олинди.