Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ДСҚ ходимлари CISCO CCNA v.7.0 сертификатлаш курсини тамомлади
2021-08-26 | Жамият
Давлат солиқ хизмати органларида рақамлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ДСҚ Маълумотларни қайта ишлаш маркази босқичма-босқич модернизация қилинмоқда. Ахборот-коммуникация инфратузилмаси тубдан янгиланиб, электрон хизматлар кўрсатиш сифати ва ҳажми тобора кенгаймоқда.
Натижада юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Шу боис, ДСҚда доимий равишда ходимлар малакасини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Мутахассислар кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги етакчи компаниялар томонидан ташкил этилаётган махсус курсларда мунтазам равишда ўқитилмоқда.
Жумладан, Давлат солиқ қўмитасининг 12 нафар ходими тармоқ ускуналарни бошқариш бўйича “CISCO CCNA v.7.0” курсида ўқиб профессиноал салоҳиятини оширди.
Тингловчилар ўқув курси давомида архитектура, моделлар, протоколлар ва тармоқ элементлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси фаолияти ва унинг устувор вазифаларини бажариш учун зарур бўлган амалий тажрибалар орттирди.
Курс якунида барча ходимларга махсус сертификатлар берилди. Сертификатларни Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Элмурадов топширди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси