Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Жанубий Корея спорт илмий тадқиқотлари йўналишида ҳамкорлик қилади

2021-08-26 | Спорт

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган видеомулоқотда таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти директори Ҳонг Сун Сонг давлатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. 

Шундан сўнг замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида онлайн тарзда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди Мазкур Меморандум доирасида томонлар қуйидаги вазифаларни ҳал етиш бўйича қўшма ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар:

- Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инноватсион ғояларни биргаликда тарғиб қилиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
- Жисмоний маданият ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил етиш ва бажариш;
- Корея ва Ўзбекистонда оммавий спортни биргаликда ривожлантириш;
- Аҳолини оммавий соғломлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Миллий спорт жамоаларини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш;
- Жисмоний маданият ва спорт соҳасида илмий-амалий конференсиялар, форумлар, семинарларни ташкил етиш ва ҳамкорликда иштирок етиш;
- Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги жамоат ташкилотлари, спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик;
- Жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларининг илмий ва спорт журналларида биргаликда чоп етилиши.
Учрашувни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси яқиндан ёрдам берди ва муваффақиятли ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться