Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов: “Халқимизнинг маънавий-маданий хазинасини ўз эгасига етказиш - барчамизнинг пировард мақсадимиз”

2021-08-26 | Маданият

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистонга қайтарилган XIII-XIX асрларга оид қимматбаҳо маданий бойликларни Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармасига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров, Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари У.Кодиров иштирок этишди. 

Таькидланишича, маданий мерос бойликларини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга етказиш механизмларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни (амалий саньат буюмлари ва китоблар ва бошқа ноёб буюмлар) юртимизга қайтариш, бу борадаги мутасаддиларнинг масъулиятини оширишнинг аҳамияти алоҳида таькидланди.

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов: “Юқоридаги қўлёзма китоблар ва сопол буюмлари Ўзбекистонга оид тарихий, бадиий ва музей қийматига эга маданий бойликлар ҳисобланади.
 
Ҳозирги кунгача ушбу ноёб маданий бойликлар Ўзбекистон Давлат санъат музейида ўрнатилган тартибда ўралган ҳолда махсус қутиларда сақланиб келинди.
 
Бугун қайтарилган маданий бойликларнинг Ватанимизга қайтарилишида  Давлат божхона қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги мутахассислари ҳиссаси беқиёс.
 
Барчамизнинг пировард мақсадимиз, эзгу мақсад йўлида халқимизнинг маънавий хазинасини ўз эгасига етказишдан иборат”, - дея қайд этди.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу маданий бойликлар 2016 йил Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний олиб чиқиб кетилган бўлиб, Россия Федерал Божхона хизмати томонидан тўхтатиб қолинган. Россия Федерал божхона хизмати, Марказий эксперт-криминалистик божхона бошқармаси, Божхона экспертининг 2016 йил 15 ноябрдаги хулосасига кўра:
 
29 (йигирма тўққиз) дона қўлёзма китоблар ХИХ аср охири –ХХ аср бошларида битилган бўлиб, форс тили араб ёзувида ёзилган.
 
16 (ўн олти) дона турли хил сопол буюмларнинг (кўзалар, вазалар, шокосалар в.х.) 7 (етти) донаси ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида,
 
9 (тўққиз) донаси ХХ асрнинг ўрталарида ясалган.
 
Мазкур маданий меросни қайтаришга оид тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться