Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Андижон вилоятида яна 6 та IT-мактаблар ташкил этилади

19.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Президентининг ПҚ-4851 сон қарорига асосан, республиканинг барча туман (шаҳар)ларида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган бўлиб, 2020-2021 йиллар мобайнида Андижон вилоятида 7 та IT мактаб фаолияти йўлга қўйилди.

Клагенфурт университети билан илмий йўналишда ҳамда қўшма таълим дастури бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди

19.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бешта магистратура мутахассислигида таҳсил олувчи талабалар учун янги имкониятлар яратилди.

Ихтисослаштирилган таълим қамровини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича вазифалар қўйилди

18.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 17 январь куни мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида илмий семинар бўлиб ўтди

13.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини ошириш кўрсаткичлари ва методологияси таҳлили асосида электрон ҳукуматни ривожлантириш” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. 

Президент таълим муассасалари агентлигида Франция таълим муассасалари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

12.01.2022Таълим Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар ва Франция ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова билан учрашди

Таълим муассасалардаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

08.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ таълими вазирлигида бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланиши масалалари кўриб чиқилди

07.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 6 январь куни Халқ таълими вазирлигида соҳада бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланишини назорат қилиш, бошқа органларнинг халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш ҳамда тизимда ички назоратни, коррупцияга қарши кураш тадбирларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчиларининг китоб тақдимоти бўлиб ўтди

06.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчилари - Praveen Kumar va Seema Rawat профессорлари “Ҳисоблаш интеллект ва тиббиёт учун башорат таҳлили" ("Computational intelligence & predictive analysis for medical science”) номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш - муҳим вазифа

05.01.2022Таълим Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида Янги йил байрами ва дам олиш кунлари умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида 29 декабрдан 5 январь кунига қадар масъул ходимлардан иборат 24 соатлик навбатчилик тизими самарали фаолият кўрсатяпти. 

Ягона интерактив порталини янада ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди

30.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида UZINFOCOM  ягона интегратори вакиллари ҳамда ТАТУ ўқитувчи ва талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Норвегия Қироллигининг Осло университети Ўзбекистонда тиббий илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

29.12.2021Таълим Манба: Тошкент Давлат Стоматология Институти

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, ҳусусан, тиббиёт соҳасида илмий – интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий – инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда стоматология ва юз – жарроҳлиги илм – фанни мунтазам ислоҳ қилиб бориш, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш республика олий таълим муассасалари олдида турган долзарб масалалардан биридир.

Вазирлар маҳкамасининг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича низоми тасдиқланди

29.12.2021Таълим Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

2022 йилда ахборот технологиялари экспортини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш орқали аҳолини рози қилиш энг муҳим устувор вазифа эканлиги белгиланди

29.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2021 йил 28 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди.

Андижон вилоятида 6 та IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

28.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Андижон вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида жами 6 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice AI Challenge Uzbekistan” ҳакатони ўз бўлиб ўтди

28.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice AI Challenge Uzbekistan” ҳакатони ташкил этилди.

АКТ вазири Ягона интегратор - UZINFOCOM лойиҳалари билан танишди

28.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

27 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” фаолияти билан танишди.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ихтисослаштирилган IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

27.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 77 сон информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
 

Давлат oлий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

25.12.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида

25.12.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ҳиндистон олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдирмоқда

24.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегатциясининг  Ҳиндистонга хизмат ташрифи доирасида бир қатор Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказилди.