Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим муассасалардаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

2022-01-08 | Таълим

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида жорий йил 6-7 январь кунлари тизимда фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун Халқ таълими вазири ўринбосари Вохобжон Ражапов бошчилигида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг мактаб ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига сўзсиз риоя қилишлари самарадорлигини ошириш, тарбиявий жараёнларни янада такомиллаштириш, иқтидорли ўқувчилар билан тизимли ишларни ташкил этиш каби муҳим мавзулар кун тартибидан жой олди.

Шунингдек, унда синф раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларнинг давоматини ўрганиш, дарсларга келмаслик сабабларини аниқлаш ва уларни дарс жараёнига жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутахассислар ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида таълим муассасаларда маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш мақсадида мутахассислар томонидан тавсиялар берилди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться