27 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” фаолияти билан танишди.
Дастлаб АКТ вазири дата марказга ташриф буюрди.
Ягона интегратор эга бўлган сервер қувватлари ва марказнинг моддий-техник базаси билан танишди.
Шундан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
my.gov.uz) доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тизимдаги янгилик ва янгиланишлар, айни пайтда аҳолига қандай имкониятлар тақдим этилаётгани, 2022 йил учун мўлжалланган режа ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
UZINFOCOM жамоаси томонидан ишланаётган лойиҳалар,
My ID - шахсни биометрик идентификация қилиш тизими,
Nis.uz миллий ахборот тизими, Ziyonet таълим портали тақдимоти бўлиб ўтди. Шу билан бирга, аграр, транспорт, маданият, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги