Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Ўзбекистон ва Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга

24.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан Ҳиндистоннинг етакчи университетлари раҳбарлари билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш учун имкониятлар ўрганилмоқда

22.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков тармоқ бирлашмалари, давлат саноат корхоналари ва холдинг компаниялари раҳбарлари билан тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеосектор йиғилишини ўтказди.

АКТ вазирлиги ва NASSCOM ассоциацияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

21.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Ҳиндистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ва сервис компанияларининг Миллий ассотсиатсияси вице-президенти ва раҳбари Шивендра Сингх билан учрашуви бўлиб ўтди.

АКТ вазири "Тошкент ёшлар форуми-2021" доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

21.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ташкент City Congress Hallda "Тошкент ёшлар форуми 2021" ўз ишини бошлади.

Халқ таълими вазири Сирдарё вилоятидаги мактаблар билан яқиндан танишди

17.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги 12 ҳамда 26 мактабда бўлди.

“Uzpost”- янги ном билан мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги имкониятларини яратади

15.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўзининг “Янги имкониятлар кучи” номли ребрендинг жараёнини тақдимот қилди ва янги почта тизимида мижозларни кутаётган янгиликлар ҳақида малум қилди.

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари “STUDENTS CUP 2021” танловида ғалаба қозонишди

14.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT Парк билан ҳамкорликда ўтказилган “STUDENTS CUP 2021” танловида биринчи ўринни қўлга киритди.

Учрашув ўтказилди

07.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT  Парк делегацияси ва Астана Ҳуб компания-резидентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Астана Ҳуб резидентларининг Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириши бўйича амалий режалар муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазири Туркия элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

06.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди. 

Халқ таълими вазирлигида антикоррупцион ҳафталик доирасида «очиқ эшиклар куни» ташкил этилди

01.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни»да вазирлик раҳбарияти, масъул мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида халқаро конференция бўлиб ўтди

01.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Бир камар бир йўл 6 сонли конференция"си бўлиб ўтди.

Таълим сифатини ошириш ва ихтирочи талабаларга барча шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди

29.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди.

Хоразм вилоятида IT-лойиҳалар танлови ўтказилди

26.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Хоразм вилоятида ёшлар ўртасида “Истиқболли IT-лойиҳалар” танлови ташкил этилди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси, IT-Парк, ТАТУ Урганч филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Чирчиқ шаҳрида Меҳрибонлик уйи тарбиялнувчиларига IT сертификатлар топширилди

23.11.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Паркнинг Тошкент вилояти филиали ва “Мерос” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “14 сонли Меҳрибонлик уйи” да дастурлаш йўналишларида IT курсларни мувофақиятли тамомлаган тарбияланувчиларга сертификатлар топширилди.

Халқ таълими вазири Жиззахдаги мактабларда бўлди: “Ўқитувчиларимизнинг шарт-шароитларини яхшилаш келгуси стратегиямизнинг асосий йўналиши бўлади”

22.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.

Алишер Навоий асарлари ва навоийшуносликка оид платформа яратилди

22.11.2021МаданиятМанба: ЎзА

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг расмий сайти ташкил этилди.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим

19.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим” мавзусида  талабалар ўртасида маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Амити университетида ҳалқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда

18.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Амити университетида Ўзбекистонда рақамли трансформация, электрон ҳукумат рейтинги ва сунъий интеллект масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.

“Binary” университетининг Урганч филиалида халқаро стандартлар асосида таълим берилади

18.11.2021Таълим

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Малайзиянинг “Binary” менежмент ва тадбиркорлик университети раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.