Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Тошкент давлат педагогика университетига янги ректор тайинланди

17.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Тайинлов. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги қарорига кўра, Киргизбоев Абдугаппор Каримжонович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан Киргизбоев Абдугаппор Каримжонович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилни ривожлантириш департаменти мудири лавозимидан озод этилди.

Нурафшон Шаҳрида Президент мактаби фойдаланишга топширилди

16.11.2021ЁшларМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, депутатлар, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этмоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг Қарши филиалида инкубация маркази ишга туширилди

16.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Парк ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг Қарши филиалида янги инкубация маркази очилди.

“StudentHack 2021” мусобақаси ғолиблари аниқланди

16.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Amity universiteti ҳудудида “BePro IT Academy” ва Тошкент шаҳридаги Амитй университети ҳамкорлигида жорий йилнинг 12-14 ноябр кунлари мобайнида ташаббускор ёшлар орасида “StudentHack 2021” хакатон мусобақаси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида халқаро IT форуми бўлиб ўтди

12.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ахборот жамиятида рақамли трансформаторнинг халқаро ўлчови” мавзусида “Ўзбекистон-Украина 2021” халқаро IT-форуми бўлиб ўтди.

Қозон федераль университетида хитойшунослар конференцияси бўлиб ўтмоқда

12.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Тошкент давлат шарқшунослик университети проректори, хитойшунос Элёр Маҳмудов 11 ноябрь куни Қозон федераль университети томонидан ташкиллаштирилган “Россия-Хитой: тарих ва маданият” номли ХIV халқаро илмий-амалий конференциянинг очилишида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

12.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги Amity Университетида “Career Fest – 2021” бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

11.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда.

Талабалар академик алмашинуви – ҳамкорликнинг самарали усули

10.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Халқаро олий таълим муассасалари билан талабалар ва профессорлар академик алмашинуви ҳамкорликнинг самарали усулларидан биридир.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан мактаб ўқитувчилари учун уч ойлик бепул курслар ташкил этилди

09.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан Юнусобод туманидаги 220 сонли ҳамда Учтепа туманидаги 193 сонли мактаб ўқитувчилари учун “Таълим тизимини рақамлаштириш” мавзусида уч ойлик малака ошириш курслари бошланди.

Навоий вилоятининг бир қатор туманларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди

08.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида аҳоли ва юридик шахслар учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда 250 нафар  аҳоли ва юридик шахс вакиллари қатнашди.

“UNICON.UZ” DUK томонидан ўқув семинари ўтказилди

08.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
UNICON.UZ”  – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси томонидан “Раҳбарнинг шахсий самарадорлиги” мавзусида бўлим  бошлиқлари учун психологик тренинг ўтказилди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида тиббиёт ходимларининг IT соҳасидаги малакаси оширилмоқда

05.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказида тиббиёт ходимларининг IT соҳасида малакасини ошириш йўлга қўйилди.

Бухоро вилоятида ҳамширалар IT соҳаси бўйича ўқитилмоқда

05.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Унга кўра,  ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилган.

Илм - саодат калити

05.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Илм - саодат калити” шиори остидаги “Қизларжон” республика саммити ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

04.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди. 

КОICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

04.11.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Бола камолотининг илк куртаклари нафақат оилада, балки мактабгача таълим ташкилотларида намоён бўлади. Ушбу ташкилотларда таълим-тарбиявий ишлар сифати ҳамда самарадорлиги, уларда яратилган замонавий имконият ва соғлом муҳит мурғак фарзандларимиз тақдирида ғоят муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогларнинг малакасини ошириб бориш муҳим ҳисобланади.

Жиззах вилоятида Вазирлик тизимидаги соҳа корхоналари ходимлари IT Парк ва “GOC-UZ” корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар

04.11.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишларига кўмаклашиш мақсадида Жиззах вилоятидаги соҳа корхоналарида ишловчи ёшлар IT -Парк Жиззах филиали ҳамда Жиззах  Эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган оптик толали кабел ва бошқа кабел маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Global Optical Communication Uzbekistan” МЧЖ ҚКлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мактаб ўқитувчиси Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди

03.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси Исроилжон Тиллабоев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Миллий университети олимаси дунёнинг топ 2 фоиз олимлари рўйхатидан жой олди

02.11.2021Таълим Манба: ЎзА

Дунёдаги энг йирик нашриётлардан бири бўлган Elsevier ва Stendford университети дунёда энг салоҳиятли 100 мингта олимлар рўйхатини тақдим этди.