Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегатциясининг Ҳиндистонга хизмат ташрифи доирасида бир қатор Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказилди.
Мазкур музокараларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда хорижий олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
Улар қаторида Ҳиндистонда таниқли ва юқори нуфузга эга Лакшми Нарайн технологик коллежи (LNCT Bhopal), Lal Bahadur Shastri Институти (Lal Bahadur Shastri Institute of Management LBSIM), BGS Технологик институти (BGSIT), Manipal universiteti (Manipal University) таълим муассасаларини айтиш мумкун. Самарали ҳамкорликни ўрнатишга Ачария университети (Achariya universiteti) ва Vinayaka universiteti (Vinayaka Mission University) вакиллари ҳам истак билдиришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги