Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Клагенфурт университети билан илмий йўналишда ҳамда қўшма таълим дастури бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди

2022-01-19 | Таълим

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бешта магистратура мутахассислигида таҳсил олувчи талабалар учун янги имкониятлар яратилди.

Илк бор дунёнинг энг нуфузли университетларнинг биринчи 400талигига кирувчи Австрия давлатининг Клагенфурт университети билан илмий йўналишда ҳамда қўшма таълим дастури бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
 
Юқорида айтилганидек, бешта мутахассислик талабаларининг энг иқтидорлилари саралаб олиниб, улар Клагенфурт университетида 1 ёки 2 семестр давомида ўқишини давом эттириш ҳамда икки томоннинг дипломига эга бўлишлари мумкин.
 
Эндиликда Тошкент ахборот технологиялари университетининг илмий изланувчилари, докторантура ҳамда магистратура талабалари икки университет профессор ўқитувчиларини ҳамкор илмий раҳбар (co-supervising) сифатида олишлари мумкин.
 
Ҳозирги кунда Клагенфурт университети билан ўрнатилган яқин алоқалар ERASMUS+ INTRAS лойиҳаси билан бошланган бўлса, шу кунгача 10дан ортиқ илмий мақолалар нуфузли журналларда чоп этилди. 2 нафар ўқитувчилар амалиётга  бориб қайтдилар. Шу кунларда яна 2 нафар PhD талабаси 5 ойлик алмашинув дастурига кетмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться