Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида UZINFOCOM ягона интегратори вакиллари ҳамда ТАТУ ўқитувчи ва талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда таъкидланганидек, кўплаб ўқитувчилар ва раҳбарлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
my.gov.uz) ишини чуқур ўрганишдан манфаатдор. Бундай тренингларни ўтказиш орқали ўқитувчиларнинг ўзлари келажакда талабаларга интерактив хизматларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари ва шу орқали жамиятимизнинг кенг қатламларига хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтиришга ҳисса қўшишлари мумкин бўлади.
UZINFOCOM вакиллари Ягона портал фаолиятидаги янгиликлар, қизиқарли тафсилотлар, унинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Маълумот учун, Ягона портал орқали бугун уч юздан ортиқ электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони бор.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги