Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар ҳокимлари ва уларнинг инновация масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув ҳафталиги ташкил этилди

24.08.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида Инновацион ҳудудга айлантирилаётган 28 та туман ҳокимлари ва уларнинг инновация масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув ҳафталиги бошланди.

Инновацион ривожланиш вазири Саудия Арабистони таълим вазири билан учрашди

23.08.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Саудия Арабистони Талим вазири Ҳамад бин Муҳаммад Ал Ал-Шайҳ (Hamad bin Mahammed Al Al-Sheikh) билан музокаралар олиб борди. Икки мамлакат вазирлари инновациялар бўйича тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилиб, юртимиз олий таълим муассасаларининг инновациялар бўйича проректорлари учун махсус курсларни ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

“Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида анъанавий Aвгуст конференцияси

11.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Ушбу анъанавий Aвгуст конференциясини ташкил этишдан асосий мақсад: Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган ижтимой-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни жорий этишдир.

Тошкент архитектура-қурилиш институти соҳа кластерига айланмоқда

11.08.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

Туркия Фанлар академияси ўзбекистонлик 3 нафар ёш олимнинг қисқа муддатли стажировкасини молиялаштирди

10.08.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси ҳамкорлигида ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш бўйича танлов ўтказди.

Интернатионал Дигитал таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди

02.08.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Интернатионал Дигитал таълим муассасаси лойиҳаси асосчиси Иброҳим Ҳуррамов билан учрашув ўтказди. Шунингдек, ушбу учрашувга таълим муассасаси раиси Алан Франс онлайн тарзда иштирок этди.

Тошкент кимё-технология институти Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб EURASга аъзо бўлди

28.07.2022Таълим Манба: ЎзА

Таълим олиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи. Замон талабига муносиб олий таълимга эга бўлиш эса ёрқин келажак сари дадил қадам бўлади. Шу боис мамлакатимизда ёшларнинг олий таълимга эга бўлиши учун имкониятларни кенгайтиришга, олий таълим муассасаларида қабул квоталарини босқичма-босқич оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

27.07.2022Таълим Манба: «Янги Ўзбекистон»

2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб  қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

27.07.2022Таълим Манба: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Ҳозирги вақтда қорақалпоғистонлик ўқувчилар учун Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

“Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи” мавзусидаги матбуот анжумани

27.07.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги биносида “ Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун тренинг ўтказилди

26.07.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тренерлик қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу касб ўзига хос санъат. Зеро, касбий билим билан бир қаторда тингловчилар билан алоқа ўрнатиш, талабаларни қизиқтириш, уларнинг билим ва кўникмаларини тўғри йўналтиришга ҳаракат қилиш ҳам бирдек муҳим. 

Ўзбекистон – Эрон Илм-фан ва инновациялар форуми бўлиб ўтди

21.07.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Эрон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан ва технологиялар бўйича Вице-президенти С. Сатторийнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида жорий йилнинг 20 июль куни Эроннинг Фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Эрон фан ва инновация форуми” ўтказилди. 

ЖИДУ битирувчиларига диплом топшириш маросими тўғрисида

18.07.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий муносабатлар, сиёсатшунослик ва халқаро ҳуқуқ йўналишлари бўйича таҳсил олган 195 нафар йигит-қиз олий ўқув юрти дипломини қўлга киритдилар.

Тошкент шаҳридаги Вебстер университети раҳбарияти билан ахборот технологиялари соҳасида таълим йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

13.07.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 13-июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкентдаги Вебстер университетининг Халқаро компуслар бош директори Раян Гаффи билан учрашув ўтказди.

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилди

07.07.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг илк битирувчи бакалаврларини тақдирлаш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари билан учрашув

30.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саодат Сиддиқова билан учрашув ўтказди.

Миллий тадқиқот университети мамлакат иқтисодиёти учун илғор кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшишда давом этмоқда

24.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот Университети битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинди

08.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг “pedkadr.tdi.uz” платформаси ўртасида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.
 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида етакчи ОТМ талабалари ва “IT” академияларининг илғор талабалари ва “IT” соҳа вакиллари билан “IT CAREER EVENT-2022” учрашуви бўлиб ўтди

03.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Республикасимизнинг етакчи олий таълим муассасалари ва “IT” Академияларининг битирувчи талабалари билан вазирликлар ичида илк бора “IT CAREER EVENT-2022” учрашуви ташкил этилди. Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Одилбек Исаков очиб берди.