Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятида яна 6 та IT-мактаблар ташкил этилади

2022-01-19 | Жамият

Ўзбекистон Президентининг ПҚ-4851 сон қарорига асосан, республиканинг барча туман (шаҳар)ларида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган бўлиб, 2020-2021 йиллар мобайнида Андижон вилоятида 7 та IT мактаб фаолияти йўлга қўйилди.

2022 йилда эса вилоятнинг Пахтаобод, Хўжаобод, Марҳамат, Жалақудуқ, Избоскан ва Олтинкўл туманларида ҳам худди шундай мактаблар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ХТБ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилиши режалаштирилган 6 та IT мактабнинг инфратузилмаси шарт-шароитлари ва моддий-техника базаси, ахборот технологияси йўналиши бўйича имкониятлари ўрганилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться