Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд давлат чет тиллар институти Франциянинг нуфузли Сержи-Понтуаз университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолади
2019-01-17 | Таълим
Шартномага кўра илмий-тадқиқот, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилинади.
Жорий йилнинг 12 январ куни институтга Франциянинг Сержи-Понтуаз университети ҳамда Версал Академиясининг таълим ва педагогика Олий мактаби вакилларидан иборат расмий делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида Самарқанд давлат чет тиллар институти билан Франциянинг Сержи-Понтуаз университети ҳамда Версал Академиясининг таълим ва педагогика Олий мактаби ўртасида уч томонлама Ҳамкорлик Шартномаси имзоланди.
Имзоланган Шартномага асосан Сержи-Понтуаз Университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти таълим, илмий-тадқиқот, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилишади.
Шартномада келишилган 2 йил мобайнида: ҳамкорликда ўқув-услубий ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқиш, бадиий адабиётларни таржима қилиш, илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, бошланғич ва ўрта таълимда фаолият юритувчи француз тили ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълимда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилардан 8 нафари ҳамда кутубхоначилар, раҳбар-ходимлардан 4 нафари, талаба ва магистрантлардан 16 нафари, докторантлардан
4 нафар Францияда малака ошириш курсида иштирок этиши режалаштирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги