Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятидаги нодавлат таълим муассасаларини ўрганиш бўйича маълумот

2019-01-21 | Таълим

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар, Навоий кўчаси 3-уйда жойлашган "Кўзмунчоқ" нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги ва инспекциянинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан 2019 йилнинг 17 январь куни ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида "Кўзмунчоқ" нодавлат мактабгача таълим муассасаси тегишли лицензиясиз фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 241-сонли қарорида белгиланганидек барча нодавлат таълим хизматлари лицензия асосида амалга оширилиши шарт.

Шу боис, ишчи гуруҳ томонидан "Кўзмунчоқ" нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарига лицензиясиз фаолият юритиш ноқонуний эканлиги тушунтирилиб, лицензия олиш учун белгиланган тартиблар асосида ҳужжатларини 3(уч) кун ичида тақдим этиши юзасидан қаттиқ огоҳлантирилди.

Агар 3 кун давомида ҳужжатлар белгиланган тартиблар асосида тақдим этилмаса, муассаса фаолиятини вақтинча тўхтатиш юзасидан тегишли чора кўрилиши тушунтирилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқис ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 999-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ташкил этилган тайёрлов гуруҳи ўрганилди. Тайёрлов гуруҳига Қувасой шаҳар "Пакана" маҳалласида яшовчи, мактабгача таълим муассасаларига жалб этилмаган 20 нафар болалар жалб қилиниб, алоҳида ўқув хонаси ва методик-дидактик материаллар билан таъминланган. Таълим инспекциясининг вилоят бўлими (С.Алимова) ва Мактабгача таълим бошқармаси(Ю.Ходжаева)га ушбу йўналишда олиб бораётган ишларни доимий назорат қилиб бориш вазифаси юклатилди.

2019 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сонли қарори юзасидан Вилоятдаги барча мактабгача таълим бўлими мудирлари, мактабгача таълим муассасаси мудиралари ва соҳага даҳлдор мутахассислар иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинарда масъулларга болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш, ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим тарбиянинг самарали шаклларини ҳамда усулларини жорий этиш каби вазифалар юклатилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг Фарғона вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 241-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида нодавлат таълим муассасаси очиш истагидаги вилоятдаги бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бўлим бошлиғи С.Обидов томонидан нодавлат таълим муассасасига лицензия олишда тадбиркорлар учун қулайликлар юратилганлиги, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган юридик шахслар учун шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбиркорлар ўзларининг ушбу йўналишдаги қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться