Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш ихтирочиларга Турин Политехника Университетига кириш имтиҳонлари учун имтиёзлар берилди

2019-01-21 | Таълим

Жорий йилнинг 17 январь куни Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент Политехника музейи ҳамкорлигида ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш,уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантириш мақсадида танлов ташкил қилинди. 

Танловда 70 дан ортиқ иштирокчи 100 дан ортиқ лойиҳалари билан қатнашишди. Тақдим этилган лойиҳа ва инновацион ишланмалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ғолиб бўлган лойиҳа муаллифлари “Uzeltexsanoat” акциядорлик компанияси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Ундан ташқари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети ғолиб ёшларга кириш имтиҳонлари учун имтиёзлар берувчи сертификат тақдим этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться