Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат шарқшунослик университети Туркия ОТМлари билан ҳамкорликни ривожлантиради

2019-01-16 | Таълим

Яқин вақт ичида Тошкент давлат шарқшунослик институтида турк тилини ўқитиш учун туркиялик профессорлар жалб қилинади.

2019 йилнинг 14 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Али Эйюпкожа, Кавказ университетлари ассоциацияси Президенти профессор Рамазан Коркмаз ва “Tümosan Azia​” компанияси вакили Митҳат Кара билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Туркиянинг олий таълим муассасалари ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Айни пайтда институтда 240 нафар яқин талаба турк тилини хорижий тил сифатида ўрганмоқда, уларга Туркий тиллар кафедрасининг 19 нафар фан номзоди ва 4 нафар фан доктори таҳсил бериб келмоқда. Ҳозирда институтда Туркиянинг бир қатор нуфузли университетлари билан қўшма кафедралар очиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчисининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Эйюпкожа Ўзбекистон олий таълим муассасалари қаторида яқин вақтда Шарқшунослик институтига ҳам турк тили бўйича профессорнинг жўнатилиши ҳақида айтиб, икки мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этишини таъкидлади.

Маълумот учун, Тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий университетлар, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш мақсадида 60 дан ортиқ хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться