Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада Кореянинг нуфузли университети филиали очилади-ми?

2019-01-22 | Таълим

Корея Республикасининг JEI университети президенти Ли Жи Ву бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятида бўлиб, олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея Республикалари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. Икки давлат раҳбарларининг учрашувларида иқтисодиёт, маданий-гуманитар, туризм соҳаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани, юртимизда Корея олийгоҳларининг филиаллари ташкил этилаётгани ҳам алоқаларни мустаҳкамланаётганидан далолатдир. 

Дастлаб делегация аъзоларини Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев қабул қилди. Меҳмонларга вилоятда Корея Республикаси билан амалга оширилаётган лойиҳалар, олий таълим соҳасидаги ишлар хусусида маълумот берилди. JEI университети билан ҳамкорликни йўлга қўйилаётгани бу борада муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. “Йўл харитаси” доирасида вилоятда Корея Республикасининг JEI университети филиалини очиш режалаштирилган. 

Меҳмонлар Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона политехника институтида ҳам бўлиб, самимий мулоқот олиб борди. Улар олий ўқув юртларида яратилган шароитлар билан танишди. Музокаралар натижасида JEI университетининг филиалини очиш юзасидан меморандум имзоланди. 

 

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться