Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Лиссабон университети профессори Қарши давлат университетига ташриф буюрди
2019-01-21 | Таълим
Лиссабон университети қошидаги олий иқтисодиёт ва менежмент мактаби профессори Жорж Филип да Силва Гомес 16-17 январь кунлари Қарши давлат университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети 4-курс талабаларига маъруза машғулотларини ўтказди.
Лиссабон университети қошидаги олий иқтисодиёт ва менежмент мактаби (UNIVERSIDADE DE LISBOA “ISEG-Lisbon Higher school of Economics &Management”) профессори Жорж Филип да Силва Гомес (Jorge Gomes) 2019 йил 16-17 январь куни Қарши давлат университети бўлиб, Тарих ва ижтимоий фанлар факультети Иқтисодиёт ва сервис кафедраси 5231600-Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси таълим йўналиши 4-курс талабаларига Корпоратив бошқарув фанидан «Рақамли иқтисодиёт» мавзусида, 5610300-Туризм (халқаро ва ички туризм) йўналиши 3-курс талабаларига Туризм менежменти фанидан “Турфирмалар фаолиятини бошқариш” мавзусида маъруза машғулотлари ўтказди.
Ташриф мобайнида Жорж Филип да Силва Гомес Қарши давлат университети ректори билан халқаро ҳамкорлик доирасида учрашув ўтказди, шунингдек, Тарих ва ижтимоий фанлар факультети Иқтисодиёт ва сервис кафедраси профессор-ўқитувчилари билан семинар-тренинг машғулотларини олиб борди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги