Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Алишер Султонов ҳам ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди
2019-03-26 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бугун, 26 март куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ўзи таълим олган 180-умумтаълим ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига шахсий китобларидан совға қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари бундай ташаббусларнинг муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаган эди.
Манба: «Халқ сўзи»