Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири имконияти чекланган болажонларга китоблар совға қилди

2019-03-27 | Таълим

Президентимизнинг китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлаган ҳолда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Қибрай тумани 42-сонли таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига бориб, китоблар ва ўқув қуроллари топширди.

– Сизларнинг камол топишингиз, юртимизни ривожланишига хизмат қўшадиган инсонлар бўлиб етишишингиз учун китобнинг ўрни беқиёс, – деди И. Абдураҳмонов болаларга мурожаат қиларкан. – Ҳозир бир кутубхонангизни тўлдиришга бирозгина ҳисса қўшяпмиз холос. Ҳар бир китоб – бир дунё, шу китобларни ўқиб, янгидан янги дунёларни кашф қиласиз, дунёқарашингиз ўсади, келажакда юқори марраларга эришишингизга ёрдам беради.

Китоб совға қилинганидан сўнг вазирлик ходимлари томонидан болажонларга қизиқарли робототехника машғулотлари ўтказилди. Робототехника сабоқлари болаларни илм-фан, замонавий технологиялар ва инновацияларга қизиқишини орттирса, китобларни уларнинг ижобий фикрлашига хизмат қилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур мактаб-интернатда мунтазам равишда робототехника бўйича машғулотлар ташкил этишни режалаштирди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларга китоблар совға қилдилар. Хусусан, Инновацион ривожланиши вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган вилояти Чуст тумани Ғовасой қишлоғидаги ўзи таълим олган 12-ўрта мактабга китоблар совға қилди, вазирлик ходимлари томонидан ушбу мактабга Q-Box қурилмаси ҳам ўрнатилди.

Шу билан бир қаторда республикамиз вилоятларининг узоқ ҳудудларидаги мактабларига бир неча минг китобларни ўзида жамлаган, wi-fi Тизими шаклидаги Q-Box қурилмасини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.​

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться