Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

2019-03-26 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва педагогика давлат университети ректори Алексей Владимирович Лубков бошчилигидаги делегация қабул қилинди. ​

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Алексей Лубков билан Москва педагогика давлат университети билан тузилган йўл харитасига мувофиқ МДҲга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда ҳамкорликда педагог кадрларни тайёрлаш, рус тили ва адабиётининг ўқитилиши, шунингдек, Ўзбекистонда талабгар бўлган соҳалар бўйича ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.​

Россиялик меҳмонлар юртимизга ташрифи давомида асосий ҳамкори -  Тошкент давлат педагогика университетида ҳам бўлиб, бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Жумладан, бакалавриат ҳамда магистратура йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинади.​

Маълумот учун, 2017 йил 12 августда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Москва педагогика давлат университети ўртасида олий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.​

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться