Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўқувчи-қизлар саммити якунланди

2019-03-27 | Таълим

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ўқувчи-қизлар саммитининг 25-26 март кунларидаги машғулотлари янада қизиқарли тус олди. 

Хусусан,иштирокчиларнинг келажакда касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, уларнинг муайян соҳаларда фаол ва ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишлари учун бугундан пойдевор ўрнатиш мақсадида Регистон майдонида ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Савдо ярмаркасида ўқувчи-қизларнинг ўз қўллари билан ясаган заргарлик буюмлари, зардўзлик маҳсулотлари, қўғирчоқ ва ўйиб ишланган бежирим буюмлар кўргазмаси чет эллик сайёҳлар эътирофига сазовор бўлди.

- Мен мазкур савдо ярмаркасида ўзим ясаб келган қўғирчоқларим билан иштирок этдим, - дейди наманганлик иштирокчи Муштарий Муҳаммадалиева. - Франция, Италия каби давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар миллий услубда ясаган қўғирчоқларимни қизиқиш билан томоша қилди.

Шунингдек, кўп йиллардан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган ўқувчи-қизларнинг қўл меҳнатлари ҳам ҳунармандчилик ярмаркасидан ўрин олди.

- Оиламиз билан тўрт йилдан буён миллий ва юмшоқ ўйинчоқлар ясаймиз. Буни менга кекса момом Онапошша Отажонова ўргатган. Ҳозирда тадбиркорлик орқали беш нафар аёл-қизларни иш билан таъминлаганмиз. Мазкур саммитда ўзимнинг 500 га яқин ўйинчоқларим билан қатнашдим. Мақсадим - келажакда ўзбек миллий ўйинчоқлари савдосини дунё миқёсида кенг йўлга қўйиш, - дейди хоразмлик иштирокчи Наргиза Каримова.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали фаолияти билан танишишди. Сўнгра ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарига ташриф буюриб, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларнинг меҳнат фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлишди. Шу билан бирга, ўқувчи-қизларга “Самарқанд-Бухоро ипак гилам” ҳамда “Амин инвест”қўшма корхоналари ҳамда “Dilimax” меҳмонхонаси, “Бибихоним” ўқув маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари билан бўлган учрашувда иштирокчиларининг мурожаатлари тингланди. Мазкур учрашувда таълим ва ижтимоий соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар, жойлардаги муаммо ва уларнинг ечимлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашилди.Учрашув сўнгида умумий ўрта таълим мактабларидаги “Қизларжон” клубларининг кейинги фаолияти, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Саммит резолюциясини қабул қилиш маросимидан сўнг тантанали ёпилиш маросими ва байрам кечаси ташкил этилди.

26 март куни саммит иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар бўйлаб саёҳат қилишди. Амир Темур мақбараси, Бибихоним мадрасаси, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва илмий-тадқиқот маркази, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида бўлиб, улуғ аждодларимиз маданий мерослари билан танишишди.

Жорий йилнинг 23 март куни Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида бошланган “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити 26 мартда ўз ишини якунлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться