Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент фармацевтика институтида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтди

2019-03-27 | Фан

Тадбирда институт ректори Иброҳим Алимжанов оммавий ахборот воситалари вакилларига институтда бу борада қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тошкент фармацевтика институтида ўқув дастурлари халқаро миқёсдаги ривожлантирилган давлат дастурларига мослаштирилган ҳолда тузилган, ўқитиладиган фанларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кафедралар сони 14 тадан 18 тага етказилган. Илғор хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси, истеъмолчиларнинг талаблари асосида ҳар бир таълим йўналишининг ўқув режалари, фан дастурлари ва малака талаблари қайта ишлаб чиқилиб, умумкасбий ва мутахассислик фанларидан дарс жараёни цикл кўринишида ташкил этилган.

Институтда илмий соҳада халқаро ҳамкорлик алоқалари бўйича 33 та меморандум имзоланди.

Келишув шартномасига кўра, 4 нафар ўқитувчи Санкт-Петербург Кимё-фармацевтика университетида малака ошириб келди. Шу билан бир қаторда яна кўплаб давлатлар билан халқаро меморандумлар имзоланган бўлиб 2018-2019 ўқув йилида “Эл-юрт умиди” стипендиатларидан 2 нафар ўқитувчи Буюк Британияга, 4 нафар ўқитувчи ITEC дастури бўйича малака оширишга, 7 нафар ўқитувчи Хитойга стажировкага юборилди.

Институт ректори И.Алимжанов малакали кадрлар тайёрлашда амалга оширилаётган ишлар, режалар, келгуси ўқув йилида амалиётга татбиқ этиладиган лойиҳалар хусусида сўзлаб берди.

Ректор янги ўқув йилида институт маъмурияти талабаларни ўқув-адабиётлар билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилиши, бунда лотин алифбосидаги китоблар чоп этилишига ҳам аҳамият қаратилишини таъкидлади.

Тадбирда Иброҳим Алимжанов журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться