Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълим вазири 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

2019-03-26 | Таълим

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 25 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

Вазир ўзи таҳсил олган ўқув муассасасига совға қилган китоблар асосан, ўғил-қизлар маънавиятини юксалтирувчи адабиётлардан, яъни қизиқарли эртак, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат.

- Китоб – билим булоғи. Инсоннинг маънавий улғайишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, уларда мутолаага бўлган иштиёқни оширишимиз лозим, – деди Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Президентимиз раҳбарлигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаган эди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва барчангизни унда иштирок этишга чорлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться