Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги 146-умумтаълим мактабига 80 номдаги китоблар тақдим этилди
2019-03-26 | Таълим
Тошкент шаҳридаги 146-умумтаълим мактабига 80 номдаги китоблар тақдим этилди.
Ҳоким ўринбосари, аввало ўзи учун қадрдон масканга китоб совға қилишдан бахтиёр эканлигини изҳор этди. Устозлари ва ўқувчилар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида мутолаага эътибор қаратиб, етук мутахассис, оиласи ва жамият учун манфаати тегадиган инсон, умуман баркамол шахс бўлиб етишишда сара китобларни ўқишнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.
“Бугун ёшлар учун маълумот манбалари кўп. Интернет, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари. Аммо уларнинг ҳеч бири китобдек маънавий озуқа бера олмайди. Китоблар нафақат таълим, балки тарбия ҳам беради”, — дея қўшимча қилди ҳамда ёшлар билан уларни қизиқтираётган, ўқиётган китоблар ҳақида суҳбатлашди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан 5 та ташаббус илгари сурилган эди. Хусусан, президентимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга эътибор қаратиб, барча раҳбарлар… бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10−20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак, — дея таъкидлаган эди.
Президентимизнинг ушбу ташаббуси ҳукумат аъзолари ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳам ушбу ташаббусга жавобан ўзлари ўқиган, улар учун қадрдон бўлган масканларга бориб, китобдек беқиёс совғани топширишмоқда.
Бу мактабларнинг кутубхонаси янада бойиши, ёшлар учун китоб танлови борасидаги таклифлар янада кўпайишига хизмат қилади.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати