Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университетларни халқаро рейтингга киритиш бўйича QS халқаро рейтинг агентлиги билан битим имзолади

2019-03-25 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий директори Зоя Зайцева “Илм-фан – 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида олий таълим муассасаларининг QS бўйича халқаро университетлар рейтингига киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимни имзоладилар.

Келишув доирасида Intelligence Unit QS халқаро рейтинг агентлигининг очиқ ва ички маълумотларидан фойдаланган ҳолда ОТМларга халқаро рейтингга кириш методологиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради, қолаверса университетларнинг глобал, минтақавий ва мавзулар миқёсидаги натижаларини таҳлил қилади. Ушбу таҳлил стратегик муваффақиятлар ва потенциал ютуқларни белгилаш имконини беради, шунингдек, асосий кўрсаткичларнинг кучли ва заиф томонларини асослайди.

Жаҳоннинг энг яхши университетлари рейтинги (QS World University Rankings) - бу таълим ва илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар нуқтаи назаридан дунё миқёсидаги энг яхши университетлар рейтингини аниқловчи глобал тадқиқотдир. Рейтинг инглиз консалтинг компанияси Quacquarelli Symonds (QS) методологиясига мувофиқ тузилади ва у жаҳоннинг энг нуфузли глобал рейтингларидан бири ҳисобланади.

Халқаро рейтингларга кирган университетларнинг илмий салоҳияти Скопуснинг илмий маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари томонидан баҳоланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться